26.09.2023 20:49
1844
Теглар
Хаби Алонсо 2024 йил «Реал»да Анчелоттининг ўрнини эгаллайди — Маrcа 

«Реал» раҳбарияти Карло Анчелоттининг ўрнига ўринбосар топган. 

Маrcа хабарига кўра, мадридликлар раҳбарияти Хаби Алонсони келаси мавсум Анчелотти ўрнига жамоага олиб келишга қарор қилган. 

Қайд этилишича, испаниялик мутахассис «қаймоқранглилар» устозига айланишга асосий фаворит бўлиб турибди. Мураббийнинг ўзи ҳам «қироллик клуби»га қайтишга қарши эмас.

Алонсо ҳозирда «Байер» бош мураббийи бўлиб, унинг леверкузенликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Мадрид клуби раҳбарияти мураббийни товон пули тўлаб, таклиф этиши мумкин бўлади.

Аввалроқ, Карло Анчелотти 2024 йилнинг ёзидан Бразилия миллий жамоаси бош мураббийига айланиши ҳақида хабар қилинганди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар