23.09.2023 23:12
3724
Теглар
А Серия. 6та гол урилган ўйинда «Ювентус» мавсумдаги дастлабки мағлубиятни тан олди

Италия А Серияси 5-тури доирасидаги навбатдаги учрашув якунига етди.

«Сассуоло» майдонига сафар қилган «Ювентус» мағлубиятга учради. Ўйиннинг 78-дақиқасида ҳисобни 2:2га етказган туринликлар сўнгги 10 дақиқаликда камбэк қилиши кутилганди, аммо аксинча, мезбонлар ғалабага эришди. Пинамонти ва Гаттининг автоголи Турин жамоасининг мавсумдаги биринчи мағлубиятига сабаб бўлди. Айниқса, Гатти бўш қолган ўз дарвозасини жарима майдони ташқарисидан нишонга олди – 2:4.

Шу тариқа, Аллегри шогирдлари 10 очко билан ҳозирча 4-ўринда бормоқда. «Сассуоло» эса 6 очко билан 11-ўринга кўтарилди.

А Серия. 5-тур
Сассуоло – Ювентус 4:2

Голлар: 1:0 – 12 Лорьянте, 1:1 – 21, автогол Винья, 2:1 – 41 Берарди, 2:2 – 78 Кьеза, 3:2 – 82 Пинамонти, 4:2 – 90, автогол Гатти.
Сассуоло – Краньо, Толян, Эрлич, Руан (Вити, 46), Винья (Феррари, 90), Байрами (Дефрель, 85), Болока, Матеус Энрике, Берарди, Лорьянте (Педерсен, 85), Пинамонти (Кастильехо, 85).
Ювентус – Шченсни, Данило, Бремер, Гатти, Маккенни (Веа, 60), Костич (Айлинг, 46), Рабьо, Локателли (Милик, 83), Миретти (Фаджоли, 46), Кьеза, Влаҳович (Кин, 76).
Огоҳлантиришлар: Рабьо (36), Болока (51), Данило (55), Берарди (58), Винья (64), Пинамонти (83).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар