17.09.2023 02:02
3893
Теглар
Лига 1. Ҳусанов дебют қилган ўйинда «Ланс» 31та зарба бериб, мағлуб бўлди

Франция чемпионатининг 5-турида «Ланс» ўз майдонида «Мец»ни қабул қилиб, кутилмаганда имкониятни бой берди. Мезбонлар 31та зарба бериб ҳам рақиб дарвозасини ишғол қила олишмади. 

Ўзбекистон миллий жамоасининг 19 ёшли ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Лига 1даги дебютида яхши ҳаракат қилди ва 72 дақиқа ўйнади.

1 очкога эга «Ланс» 17-ўринни эгаллаб турибди. «Мец» очколарини 8тага етказиб, 6-поғонага кўтарилди. 

Лига 1. 5-тур
Ланс — Мец 0:1

16 сентябр, «Боллар-Делелис»
Гол: Асоро (37).
Ланс – Самба, Агиляр (Франковски, 63), Гради, Данзо, Ҳусанов (Диуф, 72), Мачадо (Мауасса, 63), Томассон, Фюльжени (Саид, 63), Абдулсамад, Сотока, Ваи (Гилавоги, 73).
Мец – Укижа, Куао, Эрей, Канде, Юдоль, Камара (Маига, 73), Ндорам, Сабали (Жан-Жак, 73), Ндюкиди, Эступиньян (Элизор, 62), Асоро (ван ден Керкхоф, 62).
Огоҳлантиришлар: Асоро (33), Канде (64), Ваи (64).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар