16.09.2023 03:49
6673
Теглар
Лига 1. Мбаппенинг дубли ҳам «ПСЖ»ни мағлубиятдан қутқара олмади

Франция чемпионатининг 5-туридан ўрин олган дастлабки ўйинда «ПСЖ» ўз майдонида «Ницца»ни қабул қилиб, мавсумда биринчи бор мағлубиятга учради. Мезбонлардан Мбаппе, меҳмонлардан Моффи дублга эришди. Шунингдек, унинг ассистидан сўнг Лаборд ҳам гол урди. 

«Ницца» очколарини 9тага етказиб, 2-ўринга кўтарилди. Луис Энрике жамоаси 8 очко билан 3-поғонага жойлашган. 

Лига 1. 5-тур
ПСЖ — Ницца 2:3

15 сентябр, «Парк-де-Пренс»
Голлар: Мбаппе (29, 87) — Моффи (21, 69), Лаборд (53).
ПСЖ – Доннарумма, Ҳакими, Шкриньяр, Перейра, Эрнандес, Солер (Угарте, 64), Витинья, Заир-Эмери, Дембеле (Барколя, 67), Мбаппе, Рамуш (Коло-Муани, 64).
Ницца – Булка, Лотомба, Данте, Тодибо, Бар (Перро, 79), Ндайшиме, Сансон (Будауи, 71), Тюрам (Росарио, 87), Диоп (Гессан, 71), Лаборд, Моффи (Бога, 80).
Огоҳлантиришлар: Тюрам (35), Бар (63), Моффи (69), Булка (71), Барколя (83), Шкриньяр (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар