06.09.2023 22:26
1341
Теглар
Лев Яшин соврини учун номзодлар эълон қилинди

France Football нашри мавсумнинг энг яхши дарвозабонига топшириладиган Лев Яшин соврини учун номзодларни эълон қилди.

2023 йилги соврин учун Тибо Куртуа («Реал»), Яссин Буну («Севилья»), Майк Меньян («Милан»), Марк-Андре тер Стеген («Барселона»), Эдерсон («Манчестер Сити»), Андре Онана («Манчестер Юнайтед»), Аарон Рэмсдейл («Арсенал»), Эмилиано Мартинес («Астон Вилла»), Доминик Ливакович («Фенербахче») ва Брис Самба («Ланс») даъвогарлар қаторига киритилган.

Ўтган йил соврин Тибо Куртуага топширилганди. Ғолиб номи 30 октябрь куни Парижда «Олтин тўп»ни топшириш маросимида эълон қилинади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар