03.09.2023 23:17
3716
Теглар
АПЛ. «Арсенал» «МЮ»га қарши 90+6 ва 90+10-дақиқада гол киритиб, ғалабага эришди

АПЛ 4-турининг марказий учрашуви Лондонда бўлиб ўтди.

«Арсенал» «МЮ»ни қабул қилиб, 27-дақиқада Рэшфорднинг зарбасидан кейин ҳисобда ортда қолаётганди. Бир дақиқа ўтиб, Эдегор ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

88-дақиқада Гарначонинг голи VAR орқали бекор қилинган бўлса, 90+6-дақиқада Райс, 90+10-дақиқада Жезус гол уриб, «Арсенал»га ғалаба келтирди – 3:1. Шу куни меҳмонлар сафида Ҳойлунд ва Эвенс дебютини ўтказди.

Шу тариқа, «Арсенал» 10 очко билан 5-ўринга кўтарилди, «МЮ» 6 очко билан 11-ўринга тушди.

АПЛ. 4-тур
Арсенал – МЮ 3:1
Голлар:
0:1 – 27 Рэшфорд, 1:1 – 28 Эдегор, 2:1 – 90+6 Райс, 3:1 – 90+10 Габриэл Жезус 
Арсенал – Рэмсдейл, Уайт, Габриэл, Салиба, Зинченко (Томиясу, 76), Эдегор, Райс, Ҳавертц, Сака, Мартинелли, Нкетиа (Жезус, 76).
МЮ – Онана, Уан-Биссака, Линделеф (Эванс, 84), Мартинес (Магуайр, 67), Диогу Далот, Эриксен, Каземиро, Бруну, Антони (Гарначо, 84), Марсьяль (Ҳойлунд, 67), Рэшфорд.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар