01.09.2023 23:43
993
Жоау Фелиш «Барселона» футболчиси – Романо 

Ҳуқуқий жиҳатдан «Атлетико»га тегишли Жоау Фелиш янги мавсумни ҳам ижарада ўтказадиган бўлди.

«Барселона» клуби Жоау Фелишни ижарага олиш бўйича «Атлетико» билан келишувга эришди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. Ҳозирча сотиб олиш шарти муҳокама қилинмаган.

Португалиялик 23 ёшли вингер ўтган мавсумда ҳам ижара асосида «Челси» шарафини ҳимоя қилганди. 

Аввалроқ, Жоау «Барселона»га ўтиш болаликдаги орзуси экани ҳақида интервью бергач, бу «Атлетико» раҳбариятининг ғазабини келтирган ва якунда Мадрид клуби Фелишни Каталония клубига ижарага беришга рози бўлгани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар