31.08.2023 22:25
1218
Эрлинг Ҳоланд – УЕФА талқинига кўра, 2022/23 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси

«Манчестер Сити» клуби ва Норвегия миллий жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд УЕФА талқинига кўра Европанинг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. 

23 ёшли форвард ўтган мавсум Манчестер клуби билан АПЛ, ЕЧЛ, Англия Кубоги ва Европа Суперкубоги ғолибига айланди. Шунингдек, Эрлинг Премьер-лига ва Чемпионлар Лигасида тўпурар бўлди. 

Ҳоланддан ташқари унинг клубдоши, Бельгия миллий жамоаси яримҳимоячиси Кевин де Брюйне ва ҳозирда «Интер Майами»да ўйнаётган «ПСЖ»нинг собиқ ҳужумчиси Лионель Месси ҳам совринга даъвогар эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мукофот 2022 йилда «Реал» собиқ форварди Карим Бенземага насиб қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар