30.08.2023 22:29
544
Беллингҳэм – Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси

Ла Лига расмий сайти август ойи якунларига кўра, ой лауреатини эълон қилди.

Унга кўра, «Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм Ла Лиганинг август ойида тенгсиз футболчи бўлди. Англиялик 20 ёшли хавбек 3 ўйинда 4та гол ва битта ассист қайд этди. Мадрид клуби эса 3 ўйинда 9 очко жамғариб, пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Беллингҳэм ёзда «Боруссия»дан «Реал» сафига ўтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар