29.08.2023 23:40
639
Теглар
«Наполи» Линдстрём билан шартнома имзоланганини эълон қилди

«Айнтрахт» яримҳимоячиси Йеспер Линдстрём фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради. 

«Наполи» даниялик 23 ёшли футболчини немис клубидан бир йиллик ижарага олиб, шартнома имзолади. 

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «Наполи» хавбекнинг ижараси учун 5 миллион евро тўлайди. Унга кўра, Неаполь клубида Линдстрёмни 20 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи бўлади.

Маълумот учун, Йеспер ўтган мавсум Бундеслигада 38 ўйинда 9та гол ва 2та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар