19.08.2023 09:40
1387
Теглар
«Барселона» Канселу трансфери борасида ҳаракатни кучайтирди

«Барселона» «Манчестер Сити» ҳимоячиси Жоау Канселуни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Каталонияликлар Рональд Араухонинг жароҳати туфайли ҳаракатни янада кучайтиришди. Бироқ клублар ўртасида ҳали ҳам келишмовчиликлар мавжуд.

Mundo Deportivo хабарига кўра, «Барсa» ҳимоячини арзон сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи, «Ман Сити» эса 29 ёшли португал учун 35-40 млн евро олиш ниятида.

Канселу ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Бавария»да ижарада ўтказди. У «Ман Сити»нинг АПЛ 1-тури доирасида «Бёрнли»га (3:0) қарши ва Европа Суперкубоги учун «Севилья» (1:1, пен — 5:4) билан ўйинларида иштирок этмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар