18.08.2023 23:18
662
Лучано Спалетти – Италия миллий жамоаси бош мураббийи

Италия миллий жамоасининг янги бош мураббийи маълум бўлди.

2022/23 йилги мавсумда «Наполи»ни А Серияда чемпион қилиб, клубни тарк этишга қарор қилган Лучано Спалетти Италия миллий жамоаси бош мураббийига айланди. 64 ёшли мураббий 1 сентябрь кунидан вазифасига киришади.

13 август куни Роберто Манчини Италия миллий жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиққанди. У Евро-2024 турнирига 10 ой қолганда жамоа билан хайрлашганди. Манчини 2018 йилнинг май ойида «мовий гвардия» бошқарувига келган эди. Роберто ўтган йил Италия миллий жамоаси бош мураббийлигидаги ғалабалар сони (35та) бўйича 3-ўринга чиқиб олганди.

Маълумот учун, 58 ёшли мураббий Италия миллий жамоаси билан Евро-2020 ғолибига айланган, аммо ЖЧ-2022га йўлланма ололмаган эди. «Скуадра Адзурра» Евро-2024 саралаш босқичида ўз гуруҳида ҳозирча 3-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар