17.08.2023 13:32
3477
Теглар
«Хетафе» тиббий штаби вакили «Барса» билан ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун 4 ўйинга дисквалификация қилинди

«Хетафе» тиббий штаби вакили 4та ўйинга дисквалификация қилинди. 

Diario Sport хабарига кўра, Кристофер Ойола Паласиос Ла Лиганинг 1-турида «Барселона»га (0:0) қарши ўйинда рақиб вингери Рафиньянинг қўполлигидан норозилигини билдирган. У ҳакамларни ҳақоратлаб, бразилияликни четлатишни талаб қилган, натижада унга қизил карточка кўрсатилган. 

Эслатиб ўтамиз, Рафинья 42-дақиқада «Хетафе» ҳимоячиси Гастон Альваресга тирсак билан зарба бергани учун тўғридан тўғри қизил карточка олганди.

«Барселона» яримҳимоячиси ҳам, беллашувнинг 2-бўлимида четлатилган каталонияликлар бош мураббийи Хави ҳам Ла Лига доирасида 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар