16.08.2023 21:35
2726
Теглар
Хави ва Рафинья 2 ўйинга дисквалификация қилинди

Ла Лига 1-тури доирасидаги «Хетафе»га қарши баҳсда (0:0) «Барселона» бош мураббийи Хави ва яримҳимоячи Рафинья майдондан четлатилган эди. 

Ўйиндаги четлатишлар сабабли Хави ва Рафинья Ла Лига томонидан иккитадан ўйинга дисквалификация қилинди.

Қайд этилишича, Хави ўйиндан кейин ҳакамлар бригадасини танқид қилган бўлса-да, тартиб-интизом қўмитаси мураббийни жазоламасликка қарор қилган. У ўйиндан кейин ҳакамликни «шармандалик» дея атаганди.

Шу тариқа, Хави ва Рафинья «Кадис» ва «Вильярреал»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар