13.08.2023 17:07
1293
Роберто Манчини Италия миллий жамоасидан истеъфога чиқди

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини лавозимини тарк этди.

58 ёшли италиялик мутахассис Евро-2024 стартига 10 ой қолганида Италия футбол федерацияси билан амалдаги келишувни бекор қилди. Бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Манчини 2018 йилнинг май ойида «мовий гвардия» бошқарувига келган эди. Роберто ўтган йил Италия миллий жамоаси бош мураббийлигидаги ғалабалар сони (35та) бўйича 3-ўринга чиқиб олганди.

Маълумот учун, 58 ёшли мураббий Италия миллий жамоаси билан Евро-2020 ғолибига айланган, аммо ЖЧ-2022га йўлланма ололмаган эди. «Скуадра Адзурра» Евро-2024 саралаш босқичида ўз гуруҳида ҳозирча 3-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар