13.08.2023 13:19
3528
Теглар
Матич Моуриньо билан келишмовчилик туфайли «Рома»ни тарк этмоқда. У Франция клубига ўтади

«Рома» яримҳимоячиси Неманья Матич Италия А Сериясини тарк этмоқда.

Инсайдер Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, 35 ёшли сербиялик хавбек Жозе Моуриньо билан муносабати совуқлашгани сабабли Рим клубини тарк этмоқда. 

«Рома» Матични 3 миллион евро эвазига Франциянинг «Ренн» клубига сотишга рози бўлди. Сербиялик футболчи «Манчестер Юнайтед» ва «Челси»да ҳам португалиялик мураббий қўл остида тўп сурган.

Қайд этилишича, Моуриньо Матич ўрнига «ПСЖ» яримҳимоячиси Леандро Паредесни жамоага қайтармоқчи. У 2014/15 ва 2016/17 йилларда римликлар сафида тўп сурганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар