13.08.2023 01:56
2566
Теглар
«Лейпциг» «Бавария»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Германия Суперкубогини қўлга киритди

Германия Суперкубоги доирасидаги «Бавария» ва «Лейпциг» учрашуви кутилмаган натижа билан якунланди.

«Альянц-Арена»да кечган ўйинда мамлакат чемпиони саналмиш Мюнхен клуби Германия кубогининг амалдаги ғолиби «Лейпциг»дан қақшатқич зарбани қабул қилиб олди. Дани Ольмо 3-дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, тайм якунида дублга эришди, 68-дақиқада эса пенальтидан аниқ фойдаланиб, ҳет-трикини расмийлаштирди – 3:0.

Қайд этиш жоиз, шу куни Ҳарри Кейн 64-дақиқада захирадан майдонга тушиб, мюнхенликлар сафида дебютини ўтказди.

 

Германия Суперкубоги. 
Бавария – РБ Лейпциг 0:3
Голлар: 0
:1 – 3 Ольмо, 0:2 – 44 Ольмо, 0:3 – 68, пенальти Ольмо.
Бавария – Ульрайх, Павар (Мазрауи, 46), Упамекано, де Лигт (Ким Мин Чжэ, 46), Дэвис, Киммих (Горетцка, 78), Лаймер (Коман, 46), Сане, Мусиала, Гнабри, Тель (Кейн, 64).
РБ Лейпциг – Бласвих, Хенрихс, Орбан, Симакан, Раум, Шлагер, Ольмо (Карвалью, 78), Зайвальд, Симонс (Форсберг, 78), Вернер (Шешко, 64), Опенда (Поульсен, 64).
Огоҳлантиришлар: Павар (13), Упамекано (34), Ольмо (71).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар