12.08.2023 22:11
2656
Теглар
Кепа Аррисабалага «Реал»га ўтди. Клублар ижара бўйича келишувга эришди – Романо

Кепа Аррисабалаганинг «Челси»дан «Реал»га ўтиши ҳал бўлди.

Журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Лондон ва Мадрид клублари дарвозабоннинг сотиб олиш шартисиз ижара асосида «Реал»га ўтиши бўйича келишувга эришди. Испаниялик дарвозабон «Челси»даги жамоадошлари билан хайрлашиб, Испанияга жўнаб кетиш арафасида турибди. У жароҳат олган Тибо Куртуа ўрнини эгаллайди.

Аввалроқ, Кепанинг «Реал»га ўтиш учун, «Бавария» таклифини рад этгани маълум қилинганди.

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар