10.08.2023 17:48
3372
«Реал» Куртуа ўрнига дарвозабон изламоқда. Де Хеа ва Аррисабалага – асосий номзодлар

«Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа ўрнига янги дарвозабон излашга тушган.

Бельгиялик голкипер жамоанинг бугунги машғулотларида хочсимон пайларини шикастлагач, жарроҳлик столига ётиши маълум бўлди. Шу тариқа, у узоқ муддатга сафдан чиқади.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, Мадрид клуби янги дарвозабон излашни бошлаган. Marca хабарига кўра, «қироллик клуби» испаниялик икки дарвозабон – Давид де Хеа ва Кепа Аррисабалага номзодини кўриб чиқмоқда. Де Хеа «МЮ»ни тарк этганидан кейин ҳамон эркин агент мақомида бўлса, Кепа «Челси»нинг асосий голкипери саналади.

Маълумот учун, Ла Лига ушбу ҳафтадан старт олади. Испанияда трансфер ойнаси 31 августга қадар давом этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар