10.08.2023 15:01
4416
Теглар
«Бавария» Кейн трансфери бўйича «Тоттенҳэм» билан келишувга эришди – инсайдер

«Тоттенҳэм» Ҳарри Кейн трансфери бўйича «Бавария» таклифини қабул қилди, дея хабар бермоқда инсайдер ва журналист Дэвид Орнштейн.

Лондон клуби Мюнхен жамоасининг англиялик 30 ёшли форвард учун таклиф қилган 100 миллион евродан кўпроқ трансфер таклифини қабул қилган. 

Қайд этилишича, «Бавария» ва «Тоттенҳэм» ўртасидаги музокаралар узоқ чўзилгани сабабли Ҳарри Кейн жамоада қолишни ўйлаган, аммо энди футболчи якуний қарорни қабул қилишига тўғри келади. 

Аввалроқ, англиялик голеадор немис клубига трансфер масаласини тезроқ ҳал этиши учун АПЛ стартига қадар муҳлат бергани айтилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар