09.08.2023 22:56
2547
Теглар
«ПСЖ» Неймар ва Вераттига улар клуб режаларидан ўрин олмаганини маълум қилди – RMC Sport 

Неймар ва Марко Верратти «ПСЖ»ни тарк этиши кутилмоқда.

RMC Sport хабарига кўра, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби бразилиялик ва италиялик футболчига улар жамоанинг янги мавсум учун режаларидан ўрин олмаганини маълум қилган. 

Қайд этилишича, Неймар ва Верратти 9 август, чоршанба куни бўлиб ўтган клубнинг фотосессиясида ҳам иштирок этмаган. Бу футболчилар икки кундан буён жамоа машғулотларида ҳам қатнашмаяпти. Шунингдек, Килиан Мбаппе ҳам Париж клубининг янги мавсум олди фотосессиясига келмаган.

Аввалроқ, L’Equipe нашри Неймарнинг «ПСЖ»ни тарк этиш ниятида экани ҳақида клубни хабардор қилгани ёзилганди. Верратти эса Саудия Арабистони клубларидан бирига ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар