17.07.2023 18:54
34
Теглар
Рэшфорд «МЮ» билан 5 йиллик янги шартнома имзолашга яқин

Рэшфорд «МЮ» билан 5 йиллик янги шартнома имзолашга яқин

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд клуб билан шартномасини узайтиришга рози бўлди.

25 ёшли англиялик форварднинг «Юнайтед» билан амалдаги келишуви 2024 йилда якунига етади. Фабрицио Романога кўра, футболчи ва клуб ўртасида янги шартнома бўйича музокара муваффақиятли ўтган. Томонлар келишувни 2028 йилга қадар узайтиради. Рэшфорд Эрик тен Ҳаг бошқарувида тўп суришдан бахтиёрлигини маълум қилган.

Маълумот ўрнида, Рэшфорд ўтган мавсум 51 ўйинда 29та гол ва 11та ассистга муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар