17.07.2023 14:34
32
Теглар
«МЮ» Онана трансфери бўйича «Интер» билан келишувга эришди

«МЮ» Онана трансфери бўйича «Интер» билан келишувга эришди 

Андре Онана фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттирадиган бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «МЮ» камерунлик 27 ёшли дарвозабон учун миланликларга 50 миллион евро трансфер пули тўлайди. Онана ҳам инглиз клуби билан шартнома масаласида келишувга эришиб бўлган. Томонлар 2028 йилгача шартнома имзолайди.

«МЮ» яқин соатлар ичида трансфер ҳақида эълон қилиши кутилмоқда. Клуб Андрени АҚШдаги турнега олиб бориш учун унга виза расмийлаштириш ишларини бошлаган. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар