17.07.2023 20:59
32
Теглар
«Барса» Ромеу трансфери бўйича келишувга эришди

«Барса» Ромеу трансфери бўйича келишувга эришди 

Ориоль Ромеу фаолиятини «Барселона»да давом эттиришга яқин.

Фабрицио Романога кўра, Каталония клуби испаниялик 31 ёшли яримҳимоячи билан келишувга эришган. Клуб «Жирона»га трансфер учун 6 миллион евро тўлаши белгиланган. Ўтиш ушбу ҳафтада амалга ошади. 

Аввалроқ, ушбу трансфер келишуви доирасида Пабло Торре «Жирона»га бир мавсумга ижарага берилиши маълум қилинганди. Ориоль ўтган мавсум Ла Лигада 33 ўйинда тўп суриб, 2та голга муаллифлик қилганди. Ромеу Каталония клуби тарбияланувчиси саналиб, 2010/11 йилги мавсум асосий жамоада битта ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар