16.07.2023 18:58
31
Теглар
«Садио ишончни оқлай олмади». Тухель Манени танқид қилди

«Садио ишончни оқлай олмади». Тухель Манени танқид қилди

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухель жамоа ҳужумчиси Садио Манени танқид қилиб, унинг клубдан кетиши эҳтимолини инкор этмади.

«Мане ўтган мавсумни жуда ёмон ўтказди. У клуб ва мухлислар кутган ишончни оқлай олмади. Унинг чизиғида рақобат жуда кучли. Гнабри ва Команнинг биз учун қай даража муҳимлигини инобатга олсак, Садионинг жамоадаги ҳолати янада қийинлашади. У буни билади.

Мане «Бавария»да қолиши мумкин, аммо футболда ҳамма нарса рўй бериши эҳтимолини унутмаслик лозим», - дейди Тухель.

Аввалроқ, Мане Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» ёки «Ал-Аҳли» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар