15.07.2023 19:39
31
Теглар
«Ан-Наср» Мане трансфери бўйича «Бавария» билан музокара бошлади

«Ан-Наср» Мане трансфери бўйича «Бавария» билан музокара бошлади

«Бавария» ҳужумчиси Садио Мане фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Al-Riyadiah хабарига кўра, Ар-Риёд клуби Садио Мане ва немис жамоаси билан музокара ўтказмоқда. Қайд этилишича, «Бавария» сенегаллик форварди учун 30 миллион евро сўраган. Футболчининг амалдаги келишуви 2025 йилга қадар имзоланган. 

Аввалроқ, Бундеслига чемпиони Манени трансферга қўйгани хабар қилинганди. У ўтган мавсум 38 ўйинда 12та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар