15.07.2023 15:24
33
Теглар
🎾 «Уимблдон»да финалчилар маълум

🎾 «Уимблдон»да финалчилар маълум

«Катта дубулға» таснифига кирувчи турнирнинг эркаклар ўртасидаги финал иштирокчилари аниқланди.  

Жаҳоннинг иккинчи рақамли ракеткаси Новак Жокович италиялик Янник Синнерга қарши баҳсда - 6:3, 6:4, 7:6 ҳисобларида ғалаба қозониб, «Уимблдон» тарихида 9-маротаба финалга йўл олди. 

Куннинг иккинчи яримфиналида АТP рейтингида пешқадам бўлиб турган Карлос Алькарас россиялик Данииль Медведовни учала сетда ҳам бир хил - 6:3, 6:3, 6:3 ҳисобларида мағлуб этиб, ўз тарихида илк маротаба «Уимблдон» мусобақасининг финалига чиқди. 

Эндиликда 36 ёшли Жокович финалда 20 ёшли испан теннисчисига қарши беллашади. 

16 июл. Новак Жокович - Карлос Алькарас 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар