15.07.2023 03:40
36
Теглар
Неймар «ПСЖ»ни тарк этишга қарор қилса, «Челси» ҳужумчини сотиб олишга тайёр

Неймар «ПСЖ»ни тарк этишга қарор қилса, «Челси» ҳужумчини сотиб олишга тайёр

«Челси» клуби хўжайини Тодд Боули янги мавсум олдидан жамоа таркибида юлдуз ўйинчи бўлишини хоҳламоқда.  

Le Parisien хабарига кўра, Лондон клуби Неймарни сотиб олиш фикридан қайтмаган. Бразилиялик ҳужумчи «ПСЖ»ни тарк этишга қарор қилса, «Челси» Париж клубига таклиф билан чиқишга тайёр. 

Қайд этилишича, парижликлар Месси клубни тарк этгани ва Мбаппенинг ҳам жамоадаги тақдири сўроқ остида эканлиги сабабли ҳозирча Неймар билан хайрлашиш фикридан қайтган. Янги бош мураббий Луис Энрике ҳам 31 ёшли бразилияликни таркибда қолиши тарафдори эканини раҳбариятга маълум қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар