14.07.2023 23:20
32
Теглар
«Бухоро» Шоҳруз Норхонов ва Жасур Холтўраев трансферини эълон қилди

«Бухоро» Шоҳруз Норхонов ва Жасур Холтўраев трансферини эълон қилди

Суперлига 2-давра баҳсларига Тожикистонда тайёргарлик кўраётган «Бухоро» клуби икки трансфери ҳақида расман эълон қилди.

Жамоа сафида қўшни мамлакатдаги йиғинда қатнашаётган маҳоратли ҳужумчилар Шоҳруз Норхонов ва Жасур Холтўраев клуб билан шартнома имзолади. Норхонов «Навбаҳор»дан, Холтўраев «Қизилқум» сафидан келиб қўшилган.

Норхонов фаолияти давомида «Обод», «Бунёдкор» «Сўғдиёна», «Навбаҳор» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Суперлигада шу вақтга қадар 194 ўйинда 65 марта тўп киритган. Холтўраев эса «Шўртан», «Сурхон», «Металлург» ва «Қизилқум» жамоаларида тўп сурган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар