13.07.2023 00:11
35
Теглар
«Астон Вилла» Пау Торрес трансферини эълон қилди

«Астон Вилла» Пау Торрес трансферини эълон қилди

«Вильярреал» ҳимоячиси Пау Торрес фаолиятини Англияда давом эттиради.

«Астон Вилла» клуби Испания миллий жамоаси аъзосининг трансферини эълон қилди. Бирмингем клуби Торрес учун испан клубига 32,5 миллион евро тўлайди. Бонус 5 млн еврони ташкил этади.

26 ёшли марказий ҳимоячи «Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери қўл остида «Вилярреал»да тўп сурган. У ўтган мавсум Ла Лигада 34 ўйинда битта голга муаллифлик қилган. Пау «сариқ субмарина» таркибида 5 йил фаолият юритди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар