23.02.2021 10:25
5404
Суарес: «Барса» раҳбарлари ёшим ўтганини, топ-клуб даражасига тўғри келмай қолганимни айтишган»

«Атлетико» ҳужумчиси Луис Суарес собиқ жамоаси — «Барселона» билан муносабатлари ҳақида гапирди. 

«Бир томондан, кетишни хоҳладим. Чунки «Барселона»да ўтган шунча йиллик фаолиятимдан сўнг менга ёмон муносабатда бўлишди. 

Энг қийини – 6 йилдан бери бир жойда яшашга ўрганиб қолган оила борлиги. Бу шаҳарда кўплаб дўстлари бўлган болаларимга кетишимиз кераклигини тушунтириш қийин эди.  Айниқса, пандемия даврида. Бунда ҳаммаси мураккаблашади. Улар уйдан ташқарига чиқа олишмасди. Рафиқамнинг оила аъзолари Барселонада қолганди. 

Аммо ижобий томонларини ҳам кўриб чиқиш керак. Менга ишонишмайдиган жойда бахтли бўла олмасдим. Ҳозир оила аъзоларим бахтлилигимни билишади ва бу – асосий жиҳат. 

Менга энг ёқмагани – «Барселона» раҳбарлари ёшим ўтиб қолганини, юқори даражада ўйнай олмаслигимни, топ-клуб даражасига тўғри келмаслигимни айтишди. Уларнинг гапларидан жуда ҳам жаҳлим чиқди», – дея Суареснинг сўзларини келтиради France Football.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар