«Атлетико» ҳужумчиси Луис Суарес «Барселона» сардори Лионель Месси билан муносабатлари ҳақида гапирди.
«Албатта, уни соғинаман. У –менинг дўстим. Бизнинг кундалик суҳбатларимиз нафақат футбол, балки ҳаёт ҳақида ҳам бўларди.
Биргаликда ўйнаб, дўстона муносабатда бўлган болаларимиз ҳам бир-бирларини соғинишади. Барчамиз бизни ўзгаришлар кутаётганини билардик ва ёшимиз туфайли бунга тайёр бўлишимиз керак эди.
Менга Месси ёки «Барселона» етишмаяпти? Аслида бу – Лео учун савол. Ҳар ҳолда мураббий (Роналд Куман) мени соғинмайди, чунки у кетиш қароримдан мамнунлигини айтган. Эҳтимол, Лео ҳар куни дўстини соғинар», – дея Суареснинг сўзларини келтиради France Football.
Маълумот ўрнида, уругвайлик футболчи «Барселона»да 2014 йилдан 2020 йилгача ўйнаган.