23.02.2021 14:59
17886
Моуриньо ўрнига «Тоттенҳэм»ни бошқаришга асосий номзод маълум бўлди

«Тоттенҳэм» клуби раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилган тақдирда унинг ўрнига қайси мураббий таклиф этилиши масаласида бир қарорга келган, дея ёзмоқда The Telegraph.

Манбанинг ёзишича, Лондон клубининг натижалари яқин орада яхшиланмаса, клуб португалиялик мураббийни истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига бир қатор мураббийлар номзоди кўрилган. Улар орасида икки мутахассис Брендан Рожерс ва Юлиан Нагульсманн асосий номзодлар қаторида саналган бўлса-да, якунда «Лестер» устози эмас, «Лейпциг»нинг германиялик ёш мураббийи номзодига тўхталган. Қайд этилишича, немис мураббийи ҳам ўзини АПЛда синаб кўришга қарши эмас. Клуб мавсум якунида мураббийни Англияга олиб келмоқчи.

Қайд этилишича, Нагельсманн мавсум ўртасида «Лейпциг»ни тарк этмоқчи эмаслиги сабабли клуб Моуриньога мавсум якунигача ишлаш имкониятини бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Тоттенҳэм» АПЛ доирасидаги сўнгги 6 ўйиндан 5тасида мағлубиятга учраб, турнир жадвалида 36 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар