23.02.2021 13:35
10759
«Кўринишимдан боксчига ўхшамасам керак». Робертсон Алиссон билан муштлашгани ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

«Ливерпуль» ҳимоячиси Эндрю Робертсон жамоа дарвозабони Алиссон Бекер билан муштлашлашгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Аввалроқ, «Ливерпуль» «Лестер»га мағлуб бўлган учрашувда голлардан бирида бразилиялик дарвозабон қўпол хатога йўл қўйгани сабабли ўйиндан кейин ҳимоячи Робертсон ўз эътирозини очиқ-ойдин билдиргани учун Алиссон Бекер билан кийиниш хонасида муштлашиб кетгани ҳақида хабар тарқалганди.

«Кўринишимдан боксчига ўхшамасам керак. Мен ва Алиссон кийиниш хонасида муштлашиши мумкин бўлганлар қаторидаги энг охирги одамлармиз. Аниқки, бу гапларни кимдир бекорчиликдан тўқиган. Кетма-кет мағлубиятга учраётганимиз сабабли биз ҳақимизда ёлғонлар тўқишмоқда. Бундай ортиқча гаплар ва миш-мишларга нуқта қўйиш учун ҳам вазиятни тезроқ ўнглашимиз шарт», - дейди Liverpool Echo билан суҳбатда.

Маълумот учун, «Ливерпуль» АПЛ 25-туридан кейин 40 очко билан 6-ўринда бормоқда. Клопп шогирдлари турнир доирасидаги сўнгги 4 ўйинда кетма-кет мағлубиятга учради.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар