23.02.2021 14:21
7327
Теглар
Агуэро А Серия икки гранди ва Ла Лига клуби билан музокара олиб бормоқда

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро ёзги трансфер ойнасида Англияни тарк этиши кутилмоқда, дея ёзади El Chiringuito.

Манбанинг ёзишича, 32 ёшли аргентиналик форвард Италиянинг «Ювентус» ва «Интер» клублари ҳамда «Барселона» жамоаси билан музокара ўтказмоқда. Агуэро Гвардиола бошқарувида асосий таркибдаги ўрнини йўқотганини тушунмоқда ва клуб билан шартномасини узайтиргани йўқ. Серхионинг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунланиши сабабли футболчи янги жамоаси сафига эркин агент сифатида қўшилади.

Маълумот учун, Агуэро жорий мавсумда 9 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар