23.02.2021 02:52
6181
Теглар
А Серия. Роналдунинг дубли «Ювентус»ни 3-ўринга қайтарди

Италия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган сўнгги ўйинда «Ювентус» ўз уйида охирги ўриндаги «Кротоне» дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритди. Роналду дублга эришиб, мавсумдаги голларини 18тага етказди ва тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб турган «Интер» ҳужумчиси Лукакуни (17 гол) ортда қолдирди. Беллашувдаги яна бир тўп Маккенни ҳисобига ёзилди. 

«Ювентус» очколарини 45тага етказиб, 3-ўринга қайтди. «Кротоне» 12 очко билан сўнгги поғонада қолди. 

А Серия, 23-тур

Ювентус — Кротоне 3:0
22 февраль, «Альянц Стэдиум»
Голлар: Роналду (38, 45+1), Маккенни (66).
Ювентус – Буффон, Демирал, де Лигт, Данило, Сандро (Фработта, 86), Рэмзи (Бернардески, 76), Бентанкур (Фажоли, 70), Кулусевски (Мората, 76), Маккенни, Кьеза (Ди Пардо, 86), Роналду. 
Кротоне – Кордац, Педру Перейра, Магальян, Луперто (Марроне, 46), Реца (Рисполи, 67), Унас (Нванкво, 72), Молина (Дзанеллато, 71), Жуниор Мессиас, Вулич, Големич, Ди Кармине (Ривьер, 77).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар