22.02.2021 20:47
4376
Теглар
ОКМК Туркияда Қозоғистон клубини мағлуб этди. Нидерландиялик ҳужумчидан гол

Суперлига ва Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф саралаш ўйинига Туркияда тайёргарлик кўраётган Олмалиқнинг ОКМК жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Миржалол Қосимов шогирдлари бу сафар Қозоғистоннинг «Атирау» клубига қарши саф тортди. Учрашувда Санжар Шоаҳмедов ҳисобни очган бўлса, иккинчи голни жамоа кўригида бўлиб турган нидерландиялик форвард Элвин Фортес киритган.

Ўртоқлик учрашуви. Туркия 
ОКМК - «Атирау» (Қозоғистон) - 2:0
Голлар
: Санжар Шоаҳмедов, Элвин Фортес.
ОКМК: Ботирали Эргашев, Дилшод Аҳмадалиев, Бобур Йўлдошев, Сардор Раҳмонов, Акромжон Комилов, Владимир Козак, Санжар Турсунов, Санжар Шоаҳмедов, Ҳусниддин Ғофуров, Элвин Фортес, Зафар Полвонов.
Захирадан майдонга тушганлар: С.Султонов, Раҳимов, Жалолов, М.Сулаймонов, А.Отахонов, Умаров, Д.Жўраев, М.Қосимов, Й.Жокич, Аблаев, Ш.Гадоев, М.Тошматов, Абдулҳамидов, А.Касьян.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар