22.02.2021 19:41
787
Теглар
«Кальяри» Ди Франческони истеъфога чиқарди

Италиянинг «Кальяри» клуби расмий сайти жамоа бош мураббийи Эусебио Ди Франческо истеъфога чиқарилганини расман эълон қилди.

Италиялик мураббий билан бирга унинг 6 нафар ёрдамчилари ҳам клуб билан хайрлашишган.

«Кальяри» бир ой олдин – 25 январь куни Ди Франческо билан амалдаги шартномани 2023 йилнинг ёзига қадар узайтирилгани ҳақида эълон қилган эди. Ўшанда жамоанинг 12 ўйиндан иборат ғалабасиз серияси давом этаётганди. Шундан кейин «Кальяри» ўтган 4 ўйинда бир дуранг ва 3 мағлубият қайд этди. 

«Кальяри» А Серия 23-туридан кейин 15 очко билан 18-ўриндан жой олган.

Маълумот учун, Ди Франческо бунгача «Сассуоло», «Рома», «Сампдория», «Пескара», ва «Лечче» сингари клубларда ҳам фаолият олиб борганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар