22.02.2021 23:00
3376
Теглар
Филипе Луис: «Салоҳ машғулотларда Мессидек эди»

«Челси»нинг собиқ ҳимоячиси Филипе Луис Лондон клубидa жамоадош бўлган Муҳаммад Салоҳ ҳақида фикр билдирди. 

«Моуриньо «Челси»да ҳеч қачон энг яхши Филипе Луисни кўрмаган, шунингдек, энг яхши Муҳаммад Салоҳни ҳам. Машғулотларда Салоҳдан тўпни олиб қўйишда жуда қийналардим.

У «Фиорентина»га кетаётганида сўрадим: «Нега кетяпсан? Бу «Челси». У «ўйнашни хоҳлайман» деб жавоб берди. 

Ўшанда «Бу яхши йигит» деб ўйладим. У ҳеч қачон пул ёки соврин кетидан қувмаган, футболни яхши ўйнашини исботлаш учун кетган. 

Салоҳ машғулотларда Мессига ўхшарди. Бошқалардан ҳам сўрашингиз мумкин», — дея Луиснинг сўзларини келтиради The Guardian.

Маълумот учун, мисрлик футболчини 2014 йили «Челси» сотиб олган. Лекин у Моуриньо бошқарувидаги жамоада асосий таркибга кира олмайди ва  «Фиорентина»га ижара берилади. Сўнг «Рома»га сотиб юборилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар