22.02.2021 20:57
1733
Чиро Иммобиле: «Левандовски – айни дамда жаҳондаги энг яхши «тўққизлик»

«Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле «Бавария»га қарши ўйин олдидан рақиб ҳужумчиси Роберт Левадовски ҳақида фикр билдирди.

«Левандовскининг қайси жиҳати менга ёқади? У ҳеч қачон ўзидан қониқмайди. Ҳар мавсумда янада ўсиш ва яхшироқ натижа қайд этишга интилиб, якунда бунга эришади. Левандовски – кучсиз жиҳати бўлмаган форвард. Роберт айни дамда жаҳоннинг энг яхши «тўққизлиги». Ҳимоячиларимиз унга қарши ўйинда ҳушёр ҳаракат қилишлари керак. 

«Олтин бутса» учун курашда Левандовскини ортда қолдирганим ажойиб бўлганди. У ва Криштиану Роналду сингари ҳужумчилар билан курашиш менга завқ беради», - дейди италиялик голеадор УЕФА расмий сайтига.

Маълумот учун, «Лацио» ва «Бавария» ўртасидаги ЕЧЛ 1/8 финал дастлабки ўйини 23 февраль куни Римдаги «Олимпико» стадионида ўтказилади. Жавоб баҳси 17 мартга белгиланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар