22.02.2021 20:30
3013
Теглар
Бензема, Рамос, Марсело, Милитао ва Азар – «Реал»нинг «Аталанта»га қарши таркибидан жой олмаган

«Реал» клуби расмий сайти Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида «Аталанта»га қарши ўйинда майдонга тушадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Кутилганидек, мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема Италияга бормайдиган бўлди. Шунингдек, жароҳати сабабли Серхио Рамос, Даниэль Карвахаль, Марсело, Эдер Милитао, Феде Вальверде ва Эден Азар сингари ўйинчилар ҳам бу баҳсда Мадрид клубига ёрдам бера олишмайди.

«Реал»нинг қайдномасидан қуйидаги футболчилар ўрин олган:
Куртуа, Лунин, Альтубе, Варан, Начо, Менди, Чуст, Мигель, Кроос, Модрич, Каземиро, Иско, Аррибас, Бланко, Асенсио, Лукас Васкес, Винисиус, Мариано Диас, Уго Дуро.

Маълумот учун, «Аталанта» – «Реал» учрашуви 24 февраль, чоршанба оқшомида ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар