22.02.2021 20:15
15748
АПЛнинг истеъфога чиқишга асосий номзод мураббийлари эълон қилинди

Англияда букмекерлик компаниялари Премьер-лига клублари орасида истеъфога чиқарилишга асосий номзод бўлиб турган мураббийлар рўйхатини тузишди.

Унга кўра, букмекерлик конторалари истеъфога чиқарилишга фаворит сифатида Жозе Моуриньони кўрсатган. Португалиялик мураббийнинг «Тоттенҳэм»ни тарк этиш эҳтимоли 30 фоиз деб белгиланган. 

Бу борада иккинчи номзод дея Рой Ҳожсон кўрсатилган. 73 ёшли мураббийнинг «Кристал Пэлас»ни тарк этиш эҳтимоли – 22 %. 

«Ньюкасл» устози Стив Брюс ҳам клубидан кетиши мумкин бўлганлар рўйхатида – бунинг эҳтимоли 20% деб қайд қилинган.

Истеъфога асосий номзодлар қаторида 4-ўринда Юрген Клопп кўрсатилган. Немис мураббийининг «Ливерпуль»ни тарк этиш эҳтимоли 15% фоиз, Крис Уайлдернинг эса «Шеффилд»дан истеъфога чиқарилиш «хавфи» 9 фоизни ташкил этган.

Маълумот учун, Моуриньо қўл остидаги «Тоттенҳэм» АПЛ доирасидаги сўнгги 6 ўйинда 4 марта мағлубиятга учраб, 9-ўриндан жой олган бўлса, Клопп мураббийлигидаги «Ливерпуль» сўнгги 4 ўйиннинг барчасида мағлубиятга учраб, 6-ўриндан жой олиб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар