21.01.2021 15:16
5916
«Бунёдкор» ўртоқлик ўйинида «Андижон»га мағлуб бўлди. Жалолиддинов ва Тўхтахўжаев «қалдирғочлар» сафида

Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Бунёдкор» жамоаси бугун, 21 январь куни Тошкентда «Андижон» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

«Бунёдкор» академияси майдонида ўтган учрашувда «қалдирғочлар» сафида Жасур Жалолиддинов ўйнади. Ҳуқуқий жиҳатдан Москванинг «Локомотив» клубига тегишли бўлган 19 ёшли яримҳимоячи мавсум якунига қадар «Тамбов»га ижарага берилган бўлса-да, ҳозирда «Бунёдкор»га қайтиб, клуб билан бирга машғулотларда иштирок этмоқда. 

Шунингдек, ўтган мавсумда Хитойнинг «Шенянг Урбан» клубига ўтган Ислом Тўхтахўжаев ҳам «Бунёдкор» машғулотларида иштирок этмоқда. Бу футболчиларнинг клубда қолиш ёки қолмаслиги ҳозирча номаълум. 

Марат Мифтахутдинов бошқарувидаги «Бунёдкор» «Андижон»га қарши назорат баҳсида мағлубиятга учради – 1:2. Мезбонлар голига Жасур Жалолиддинов муаллифлик қилган бўлса, меҳмонларнинг голлари Камрон Саидазимов ва Фарҳод Соҳибжонов номига ёзилган.

Ўртоқлик ўйини. Тошкент
«Бунёдкор» - «Андижон» - 1:2
Голлар
: Жасур Жалолиддинов 20 - Камрон Саидазимов 30, Фарҳод Соҳибжонов 60.

«Бунёдкор»: Сарвар Каримов (Акобир Қаюмов), Ғайрат Азизхўжаев (Диёр Раҳимқулов), Арам Маркарян, Ислом Тўхтахўжаев, Иброҳим Ибрагимов, Жасур Жалолиддинов, Иброҳим Томива (Саидмаҳмудхон Ғуломов), Маликшоҳ Расулов (Абдулазиз Абдусаломов), Фарҳод Имомов (Бек Абдуллаев), Шоҳжаҳон Қиличев (Баҳодир Даминов), Шамсиддин Саъдуллаев.

«Андижон»: Жасур Умрзоқов, Усмонали Исмоналиев, Абдуғани Камолов, Миркомил Лоқаев, Абдувохид Ғуломов, Бахтиёр Қосимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Суннатилла Мамадалиев, Камрон Саидазимов, Фарҳод Соҳибжонов, Дониёр Абдуманнопов.
Захира: Жавохир Қиличев, Иброҳим Отахонов, Хондамир Йўлдашев, Азиз Абдуҳамидов, Камрон Нажафалиев, Азамат Абдусатторов, Жавохир Шодиев, Жамшид Ҳомидов. 
Четлатиш: Иброҳим Томива, 35 (Бунёдкор).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар