20.01.2021 09:32
16236
«Барселона» ўйинчилари Испания Суперкубоги финалидан сўнг Гризманндан норози бўлишди

«Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманн Испания Суперкубоги финалида «Атлетик»дан (2:3) учралган мағлубиятдан сўнг билдирган фикрлари учун муаммога дуч келди.

Ўша ўйинда дублга эришган франциялик футболчи муваффақиятсизликда жамоа ҳимояси айбдорлигини айтганди.

Cадена SER'нинг ёзишича, «Барселона» ўйинчилари, хусусан дарвозабон Марк-Андре тер Стеген ва ҳимоячилар Гризманндан ғазабланишган. 

АS нашри эса, аксинча, Антуаннинг сўзлари эътирозларга сабаб бўлмаганини, унинг фикри жамоадошлари томонидан қўллаб-қувватланганини таъкидлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар