19.01.2021 10:35
6962
Артета «Ньюкасл» билан ўтган ўйин, Ўзилнинг кетиши ва Томас ҳақида гапирди

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 19-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га (3:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи бўлимда рақиб ҳимоясини бузишимиз учун бироз вақт керак бўлди. Ўйинни назорат қилаётгандик. Шунинг учун ҳам худди шу руҳда давом этиб, осонроқ ҳаракат қилишимиз ва ҳужумлар уюштиришимиз керак эди. 

Менимча, биринчи таймда Обамеянгда 2-3 марта имконият бўлди, аммо гол уролмади. Иккинчи бўлимда урган голлари эса унга ишонч бағишлайди ва жамоага фойда келтиради.

Ёшлар нималарга қодирлигини биламан. Уларнинг ўйинлари мени хурсанд қилади. Ҳозир улардан кўп нарса кутилади, шу сабабли уларни тўғри йўлда ривожлантиришимиз керак.

Томасдан жуда мамнунман. Ўйин давом этар экан, у доим яхшиланиб борди. У ўйинимизга катта таъсир кўрсатди ва жамоага бошқа футболчиларда бўлмаган жиҳатларни берди. 

Месут Ўзилга келсак, у аллақачон Туркияда. У тиббий кўрикдан ўтади («Фенербаҳче» учун). Жараёнлар якунланиб битим имзолангач, трансферни эълон қиламиз.   Бундай фигуранинг жамоадан кетиши қайғули», – дея Артетанинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар