18.01.2021 19:53
3109
Егор Кримец «Пахтакор» билан шартномасини узайтирди

«Жамоамиз сардори 2021 йилги мавсумни ҳам «Шерлар сафида ўтказадиган бўлди», - дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

«Пахтакор» футбол мактаби тарбияланувчиси саналган Егор 2011 йилдан бери асосий таркибда ўйнаб келмоқда. Ҳозирга қадар Кримец Суперлигада 145 беллашувда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Егор Ўзбекистонда фақат «Пахтакор» сафида майдонга тушган. Ҳозиргача у 5 марта Ўзбекистон чемпиони, 3 карра Ўзбекистон Кубоги ва бир бор Лига Кубогида ғолиб бўлган.

Бугун, 18 январь куни Егор «Пахтакор» билан шартномасини узайтирди ва 2021 йилги мавсумни жамоамиз таркибида ўтказадиган бўлди», - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, 28 ёшли ҳимоячи ўтган мавсумда Суперлигада 21 ўйинда майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар