16.01.2021 19:31
3506
АПЛ. 5та гол киритилган ўйинда «Вулверҳэмптон» ўз уйида «Вест Бромвич»га ютқазиб қўйди

Англия Премьер-лигаси 19-тури доирасида «Вулверҳэмптон» «Вест Бромвич»га қарши ўйинда мағлубиятга учради.

Учрашувда ҳисобни меҳмонлар очганига қарамай, «бўрилар» тайм якунига қадар иккита гол уриб танаффусга ғолиб сифатида чиқишганди. Аммо 52-дақиқада Ажайи, 56-дақиқада эса Матеус Перейранинг пенальтидан қайд этган дубли лигада қолиш учун кураш олиб бораётган Сэм Эллардайс жамоасига ғалаба келтирди.

Шунга қарамай, «Вест Бромвич» 11 очко билан 19-ўринда қолган бўлса, «Вулверҳэмптон» 22 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди. 

АПЛ. 19-тур
Вулверҳэмптон – Вест Бромвич 2:3
Голлар
: 0:1 – 8, пенальти Матеус Перейра, 1:1 – 38 Фабиу Силва, 2:1 – 43 Боли, 2:2 – 52 Ажайи, 2:3 – 56, пенальти Матеус Перейра.
Вулверҳэмптон – Руй Патрисиу, Коуди (Аит-Нури, 64), Семеду, Боли, Саисс, Дендонкер, Моутинью (Кутроне, 79), Нету, Рубен Невеш (Гиббс-Уайт, 60), Траоре, Фабиу Силва.
Вест Бромвич – Баттон, Гиббс, Бартли, Ажайи, О`Ши, Снодграсс, Гросицки (Робсон-Кану, 69), Матеус Перейра (Ферлонг, 83), Сойерс, Робинсон, Ливермор.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар