15.01.2021 11:42
2718
Марселино: «Атлетико» билан ўйин қолдирилгани «Реал»ни мағлуб этишимизга ёрдам берди»

«Атлетик» бош мураббийи Марселино Тораль Испания Суперкубоги яримфиналида «Реал» (2:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ёқимли туйғу. «Реал» устидан ғалаба қозониш доим ёқимли. Футболчилар жуда зўр ишлашди ва фидойилик кўрсатишди.

«Атлетик» «Реал»ни 11 ўйиндан бери мағлуб этмаганди, шунинг учун ҳам жамоадан жуда миннатдорман. Биринчи кунданоқ бир-биримизни яхши тушундик. 

Омад ҳам кулиб боқди. «Атлетико» билан ўйин қолдирилганидан сўнг, бизда «Реал» билан баҳсга тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақт бор эди. Йигитларнинг масъулияти ишимизни осонлаштирди», – дея Марселинонинг сўзларини келтиради Маrca.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетик»нинг Ла Лига сўнгги туридан ўрин олган «Атлетико»га қарши ўйини қолдирилди. Чунки Бильбао клуби кучли қор ёғгани сабабли Мадридга қўна олмади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар