15.01.2021 10:30
1492
Артета: «Футболчиларга тетиклик етишмади»

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 18-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас» (0:0) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Майдоннинг учинчи қисмида тезлик ва сифат етишмади. Бу ҳудудга кўп бор кирдик, аммо жиддий вазиятлар бўлмади. Бугун ғалаба қозонишни ва бир неча голлар уришимизни хоҳлагандим, аммо биз чарчадик.

Рой Ҳожсон ўз тактикаси билан фаолияти давомида кўплаб катта жамоаларни мағлуб этган. Бизда режа бор эди, лекин амалга ошира олмадик. 

Ғалаба қозониш учун етарлича ҳаракат қилмадик. Жуда кўп ўйнадик ва чарчоқ аломатлари бор. Кўп ўйинчиларга тетиклик етишмади», – дея Артетанинг сўзларини келтиради ВВС Sport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар