15.01.2021 19:12
2230
Теглар
АПЛнинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи эълон қилинди

Англия Премьер-лигаси расмий сайти декабрь ойининг энг яхши мураббийини эълон қилди.

Унга кўра, «Астон Вилла» бош мураббийи Дин Смит декабрь ойининг энг яхши мураббийи деб эълон қилинди. Бирмингем клуби декабрь ойида АПЛ доирасидаги 5 ўйинда ҳам мағлубиятга учрамай, йилни 5-ўринда якунлаганди.

Смит шогирдлари сўнгги ойда «Вулверҳэмптон» (1:0), «Бёрнли» (0:0), «Вест Бромвич» (3:0), «Кристал Пэлас» (3:0) ва «Челси» (1:1) жамоасига қарши ўйин ўтказган.

49 ёшли мураббий фаолияти давомида илк марта ушбу совринга эга чиқди. Бунгача «Астон Вилла» мураббийлари орасидан фақатгина Мартин О'Нил 2010 йилда ой лауреатига айланганди.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойининг энг яхши футболчиси деб Бруну Фернандеш топилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар